Бугун спортчиларимиз бадминтон, нишонга ўқ отиш, қиличбозлик ва кураш бўйича беллашди ва совринли ўринларни қўлга киритди. Эътиборингизга ғолибларни тақдим этамиз:
Пневматик милтиқдан нишонга ўқ отиш, 10 м: Қозоғистон жамоаси (Александра Ле, Никита Шахторин) - кумуш
Эркин кураш: Ризо Изахар (110 кг) – кумуш
Пневматик тўппончадан ўқ отиш, 10 м: Валерия Попелова - бронза
Аёллар кураши: Нурайм Саяхмет (65 кг) – бронза
Қиличбозлик бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси - бронза
Бадминтон бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Мустафо Маликжон/Арнур Тапишев) - бронза
Қозоғистон аёллар бадминтон жамоаси (Алиса Кулешова/Диана Наменова) - бронза.
“Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 9 та олтин, 22 та кумуш ва 41 та бронза бор. Бу умумжамоа ҳисобида 5-ўрин. Озарбайжондаги ўйинлар 8 октябрда якунланади”, - дейилади хабарда.