Президент қайта ишлаш саноати ҳам жадал ривожланаётганини таъкидлади. Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 14 фоиздан ошди. Бу миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш йўналишида олиб борилган тизимли ишларнинг аниқ натижасидир.
“Олтин-валюта захиралари ва Миллий жамғарма активлари ҳажми 130 миллиард доллардан ошди. Энди ушбу улкан салоҳиятимизни инфратузилмани модернизация қилишга, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудини ободонлаштиришга йўналтиришимиз зарур. Шунинг учун мен аввалроқ айтган кенг кўламли қурилиш ташаббусини фаол амалга оширишни топшираман. Унга мувофиқ, бутун мамлакат бўйлаб энг зарур ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси объектлари қурилади. Ҳукумат мисли кўрилмаган Инфратузилмани модернизация қилиш режасини ишлаб чиқади. Ушбу кенг кўламли ишларни амалга ошириш учун 2029 йил охирига қадар Миллий жамғармадан қарийб 6,5 триллион тенге ажратилади. Жорий йилда ва 2027 йилнинг дастлабки икки ойи давомида ижтимоий лойиҳаларни ишга тушириш учун 1,5 триллион тенге миқдорида маблағ ажратишни назарда тутиш зарур”, — деди Давлат раҳбари.
Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қурултой йиғилишида «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мурожаатномасини эълон қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.