ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2024 йилги Мурожаатномасини амалга ошириш доирасида Ҳукумат кичик ва ўрта бизнесни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, харидлардаги Қозоғистон улушини ошириш ва капитални жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
— Маҳаллий корхоналар юкламасини ошириш мақсадида узоқ муддатли шартномалар ва оффтейк-шартномалар жорий этилди. Давлат харидлари доирасида 4834 та товар позицияси миллий режимдан олиб ташланди. 2025 йилнинг олти ойи якунларига кўра, умумий қиймати 333,4 миллиард тенгега 106 мингдан ортиқ шартнома тузилди, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар кўпдир, — дейилади хабарда.
Бугунги кунда Қозоғистон товарлари реестрини шакллантириш бўйича ишлар якунланмоқда. Ушбу платформа СТ-KZ ва саноат сертификатларини алмаштиради, давлат маълумотлар базалари орқали маълумотларни автоматик текширишни таъминлайди, коррупция хавфини камайтиради ва ҳақиқий ишлаб чиқаришни тасдиқлаш имконини беради.
Компаниялар QR-кодли бепул онлайн сертификат олишлари мумкин: реестрга кириш фақат ишлаб чиқариш тасдиқланган тақдирдагина амалга оширилади. Платформанинг тўлиқ ишга туширилиши 2026 йил 1 январга режалаштирилган.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.