Қонун лойиҳасида чет эл инвестицияларини жалб этиш мақсадида ҳорижий фуқароларга дам олиш масканлари (пансионатлар, дам олиш масканлари, дам олиш уйлари, коттежлар, меҳмон уйлари ва бошқалар)га эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатнинг жаҳон туризм хизматлари бозорига чиқишига ва умуман Иссиқкўл экологик-иқтисодий тизимини сезиларли даражада ривожланишига хизмат қилади.
Айрим депутатлар қонун лойиҳасида объектлар ёки ер сотилишини аниқ кўрсатмаганидан хавотир билдирди.
Қонун лойиҳаси ташаббускорларининг фикрича, ер сотилмаган ҳолда фақат дам олиш масканлари сотилади.