Харажатларнинг энг катта қисми транспорт хизматларига тўғри келди — 325,9 миллион доллар. Бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 22 фоизга камайган. Хорижликлар жойлаштириш хизматлари учун 130,6 миллион АҚШ доллари сарфлаган бўлиб, бу харажатлар 30 фоизга қисқарган.
Озиқ-овқат ва ичимликларга сарфланган маблағлар 19 фоизга камайиб, 132,4 миллион долларга етди. Хорижлик меҳмонлар маданий тадбирлар ва экскурсияларга 4,1 миллион АҚШ доллари сарфлади. Бу 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 21,3 фоизга кам.
Статистикага кўра, жорий йилнинг январь–июнь ойларида саёҳат пакетларига сарфланган маблағлар ҳажми 18,2 фоизга камайиб, 335,8 минг АҚШ долларини ташкил этди.
Шу билан бирга, хорижлик сайёҳларнинг спорт ва кўнгилочар хизматларга сарфлайдиган харажатлари ошди. Дастлабки олти ойда бу хизматларга 5,6 миллион доллар сарфланган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3,4 фоизга кўп.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжонга тахминан 1,92 миллион нафар хорижлик фуқаро ташриф буюрган. Сайёҳларнинг энг катта оқими Россия, Туркия, Эрон, Грузия ва Қозоғистондан келган.