HARBIN. Kazinform – Харбин шаҳрида давом этаётган IX қишки Осиё ўйинларида Қозоғистон эркаклар хоккей терма жамоаси финалда Япония терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, йирик ғалабага эришди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Шайба муаллифлари:
- Андрей Буяльский
- Дмитрий Бреус
- Роман Старченко
- Кирилл Панюков (2та шайба)
Аввалроқ қозоғистонлик спортчилар ярим финалда мусобақа мезбони Хитой терма жамоасини (3:1) мағлуб этган бўлса, гуруҳ босқичида Хитой (6:1), Япония, Тайван, Жанубий Корея термаларини ишончли мағлуб этиб, чорак финалда Гонконгни мағлуб этганди.
“Ушбу ғалаба қозоғистонлик хоккей кучининг яна бир тасдиғи бўлди ва терма жамоамизни Осиё ўйинларининг энг юқори поғонасига қайтарди!”,- таъкидлади Туризм вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон 2025 йилги Осиё ўйинларида хоккей бўйича сенсация яратгани ҳақида хабар берилганди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.