Қозоғистон хоккей федерацияси хабарига кўра, миллий терма жамоа IА дивизионига йўлланма олиш учун Жанубий Корея, Италия, Буюк Британия, Латвия ва Словения билан беллашади.
Улар 9 апрель куни Жанубий Корея, 10 апрель куни Италия, 12 апрель куни Буюк Британия, 13 апрель куни Латвия, 15 апрель куни Словения билан муз майдонига чиқади.
Ўйинлар 9-15 апрель кунлари Буюк Британиянинг Дамфрис шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик хоккейчилар ўртоқлик учрашувида Буюк Британияга мағлуб бўлганди.
Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар рақибига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа 2005, 2007, 2009 ва 2024-йилларда жаҳон чемпионати IA дивизионида иштирок этган.