ASTANA. Kazinform - Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзолари 2025 йил 30 январь куни Лозаннадаги Олимпия уйида қўмита президентлигига номзодлар дастури тақдимоти ва навбатдан ташқари сессия учун йиғилади, дея хабар беради Kazinform Olympicsга таяниб.
Учрашув ХОҚ аъзоларига етти нафар номзоднинг дастурлари билан танишиш имкониятини беради. Сайловларнинг ўзи ХОҚ сессияси доирасида 2025 йил 18 мартдан 21 мартгача Грецияда ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, шу куни ХОҚ аъзолари навбатдан ташқари сессияга йиғиладилар, унда 2028 йилги ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш жойи бўйича овоз бериш маросими ўтказилади.
Аввалроқ ХОҚ ташкилот президенти лавозимига номзодлар рўйхати эълон қилинган эди.
Бу лавозимга даъвогарлар: Себастьян Коу, Моринари Ватанабэ, Давид Лапартьян, Йохан Элиаш, Хуан Антонио Самаранч - кичик, Фейсал аль-Хусейн, Кирсти Ковентри.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.