Маросимда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этиб, хорижий ташкилотлар вакилларини илиқ кутиб олди.
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Габриелла Рамос, ТУРКСОЙ директори ўринбосари Билол Чакиджи, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетовга Хива шаҳри «Турк дунёси маданияти пойтахти» сертификатлари топширилди.