Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қарийб 10 минг киши эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди ва қарийб 10 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур қилди, деб хабар беради Синьхуа.

Фото: Gismeteo

6-7 июнь кунлари ёққан кучли ёмғирлар оқибатида Цяньси шаҳар-уезди, Цзуньи шаҳар округи ва Чаншунь уезди қаттиқ зарар кўрди.

Цяньсида шанбадан якшанбагача эрталабгача давом этган узлуксиз ёмғир барча 30 та қишлоқ округи ва шаҳарчаларини қамраб олди. Улар орасида бешта шаҳарчада жуда кўп ёғингарчилик бўлган.

Маҳаллий ҳокимият 24 соатлик фавқулодда ҳолат эълон қилдилар. Ҳозирга қадар қутқарувчилар 491 оиладан 1377 нафар аҳолини эвакуация қилишди ва 50 дан ортиқ одамни қутқардилар.

Чаншунда Баньцун сув омборида электр узилиши иншоотнинг ишламай қолишига ва сув сатҳининг чегарадан ошиб кетишига олиб келди. Натижада, қуйи оқимдаги қишлоқлардаги тахминан 1000 оиладан 3000 дан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Якшанба куни кечқурунгача автоном префектурадаги 1322 оиладан 4582 нафар аҳоли эвакуация қилинди. Ҳозирда 7213 оиладан 21754 нафар аҳоли эвакуация қилинмоқда.