Тадбирда 200 дан ортиқ киши: ШҲТга аъзо давлатлар элчихоналари дипломатик ваколатхоналари вакиллари, ШҲТнинг кузатувчилари ва мулоқот бўйича ҳамкорлари, Қозоғистон Республикаси ва Хитой давлат органлари ва тегишли идоралари вакиллари, ШҲТ давлатларининг йирик логистика компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Очилиш маросимида Қозоғистон Республикасининг ШҲТ Котибиятидаги Доимий вакили Нурлан Аққошқаров Қозоғистоннинг транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган асосий лойиҳалар, жумладан, «Достық-Мойынты» темир йўли участкасида иккинчи йўл қурилиши, «Алмати» айланма темир йўл линиясини қуриш, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш ва «Аягоз-Тачэн» учинчи трансчегаравий темир йўлини қуриш ва бошқа масалалар юзасидан сўзга чиқди.
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин табрик видеомурожаатини йўллади. У ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.