Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Шинжонда тўққизта асемптоматик коронавирус ташувчиси аниқланган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, тўққизта асемптоматик CОVID-19 ташувчисидан етти нафари Инин шаҳрида рўйхатга олинган.
Маҳаллий эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш штабига кўра, Ининдан кетаётган йўловчилар жўнашдан олдин 24 соат ичида коронавирус учун салбий ПЗР тестини топширишлари керак.
Аввалроқ Урумчи шаҳрида битта асемптоматик ташувчи аниқланган эди. Умуман олганда, Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Хитойнинг материк қисмида деярли 400 та коронавирус инфекцияси аниқланган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов