Хайнан провинцияси соғлиқни сақлаш қўмитасининг бугун маълум қилишича, 1 августдан 7 августга қадар Саньяда 801 та маҳаллий CОVID-19 инфекцияси ва 409 та маҳаллий инфекциянинг асемптоматик ташувчиси қайд этилган.
Шаҳардаги 80 мингдан ортиқ сайёҳ дуч келаётган бошқа муаммолар, жумладан, йўл ҳақини тўлаш бўйича ҳам махсус ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, шаҳар маъмурияти уларга меҳмонхоналарда 50 фоизлик чегирма беришни топширди.
Санья шаҳри маъмуриятининг ижрочи котиби Цзи Дуаньжуннинг айтишича, 6,900 дан ортиқ хонага эга 33 меҳмонхона беморлар билан яқин ёки иккиламчи алоқада бўлган одамлар учун карантин жойлари сифатида белгиланган.
Фото: thehimalayantimes.cоm