ASTANA. Kazinform - Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сешанба куни Аньхой, Хэнань ва Хубэй провинцияларида паст ҳарорат ва қор ёғиши туфайли 4-даражали фавқулодда вазиятларга жавоб бериш режимини фаоллаштирди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Xinhuaга таяниб хабар беради.
Вазирликнинг маълум қилишича, табиий офатларнинг олдини олиш, камайтириш ва назорат қилиш давлат қўмитаси табиий офатларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашиш учун учта провинцияга ишчи гуруҳларини жўнатган.
“Қатор ҳудудларга дўл ва қор ёғиши кутилмоқда, баҳор байрамидан кейин йўловчилар оқимининг энг юқори чўққисига чиққанини ҳисобга олсак, табиий офатлар хавфи нисбатан юқори”, — дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик тегишли ҳудудлардан об-ҳаво шароитининг ўзгаришига жиддий эътибор қаратиш, турли идоралар ўртасида мувофиқлаштиришни кучайтириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларини кучайтириш ва табиий офатларни бартараф этишга олдиндан тайёргарлик кўришни сўради.
Марказий метеорология станцияси қор бўрони ҳақида сариқ даражали огоҳлантириш эълон қилди. Сешанбадан жумагача мамлакатнинг айрим ҳудудларида дўл ва қор бўронлари кутилмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.