Хитойдаги мусобақани Бейбит Жуқаев ғалаба билан бошлади
19:34, 17 Октябрь 2023
Қозоғистонлик, дунёнинг 249-ракеткаси Бейбит Жуқаев Хитойда ўтказилаётган Шэньчжэнь 3 челленджер турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистонлик теннисчи 1/8 финалда дунё рейтингида 726-ўринни эгаллаб турган хитойлик Сяофэй Ван билан куч синашди.
Бейбит Жуқаев 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада у 11 та эйс амалга оширди ва 2 та брейк-пойнтни ўтказиб юбормади.
Б.Жуқаев чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 112-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 1-ракеткаси, америкалик Александр Ковачевич ёки рейтингда 1692-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чарльз Чен билан куч синашади.
Яна бир қозоғистонлик Денис Евсеев илк даврада беларуслик Егор Герасимовга қарши кортга чиқади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ