Хитойдаги ер силкиниши Алматида сезилди
10:43, 15 Февраль 2024
ALMATY. Kazinform – 15 февраль куни эрталаб соат 09:52 да Алмати аҳолиси ер силкинишини ҳис қилди.
Сейсмостанциялар тармоғи маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 260 километр узоқликда, жануби-шарқда, Хитой Халқ Республикаси ҳудудида жойлашган.
МSК-64 шкаласига кўра, Алматида 2 балл қувват билан сезилган.