Хитойда йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform - Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида йўловчи автобуси иштирокида содир бўлган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди, 37 киши жабрланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб ёзади, деб хабар беради Kazinform.

Фото: EPA

Унга кўра, Шаньси провинциясидаги Хух-Хото – Бэйхай тез йўлида йўловчи автобуси туннель деворига бориб урилган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб келган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.