Хитойда визасиз транзит муддати 10 кунга узайтирилди

Фото: Фото: montsame

ASTANА. Кazinform – Хитой Миллий иммиграция бошқармаси 17 декабрь куни янги қоидаларни эълон қилди, дея хабар беради Xinhua ахборот агентлиги.

Эндиликда визасиз транзит кириш тартиби тўлиқ соддалаштирилди ва хорижий фуқароларнинг Хитойда визасиз бўлиш муддати 72 соату 144 соатдан 240 соатга (10 кун) узайтирилди. Шунингдек, визасиз транзит кириш учун 21 та янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиб, рухсат этилган ҳудудлар кенгайтирилди.

Янги қоидаларга кўра, Россия, Бразилия, Буюк Британия, АҚШ, Канада ва яна 54 давлат фуқаролари Хитой орқали учинчи давлатга кетаётганларида 24 та провинциядаги (аймоқ, шаҳар) 60 та халқаро назорат-ўтказиш пунктлари орқали визасиз киришлари ва белгиланган ҳудудларда 240 соат бўлишлари мумкин.

Бу ўзгаришнинг асосий хусусияти хориж фуқароларининг ҳудудлар ўртасида эркин ҳаракатланишини таъминлашдан иборат. Яъни, визасиз транзит режимда келган хорижликлар Хитойнинг 24 провинцияси ҳудудидаги бир нечта ҳудудларга эркин саёҳат қилишлари мумкин.

Бироқ Қозоғистон бу рўйхатга киритилмаган, шунинг учун Қозоғистон фуқаролари учун аввалги виза талаблари ўз кучида қолади.

Қозоғистон ва Туркманистон халқаро йўналишларда ҳайдовчилар учун визани бекор қилишни режалаштираётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши ҳақида ёзган эдик.