Маълумотларга кўра, 11 август, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 22:20 атрофида Нингбо шаҳри (Чжэцзян вилояти, Шарқий Хитой) Нинхай округи Туан қишлоғидаги хусусий уйда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин содир бўлган жойга ўт ўчириш ва қутқарув бўлинмалари, тез ёрдам бригадаси ва бошқа фавқулодда хизматлар жўнаб кетди. Ёнғин бир соат ўтиб, соат 23:30да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Фавқулодда ҳолат сабаблари ва шароитлари ўрганилмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Фото: pixabay.com