Ёнғин ҳақидаги хабар шаҳарнинг Шуньдэ туманидаги Цзюньань аҳоли яшаш пунктининг Чансин саноат паркида жойлашган корхоналардан биридан соат 15:12 да келиб тушган.
Туман фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин соат 15:45 да назоратга олинган ва 16:10 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин жинси матосини ювиш ва бошқа ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириладиган икки қаватли ғишт-бетон бинода чиққан. Аланга тахминан 200 квадрат метр майдонни қамраб олган ва бошқа объектларга тарқалмаган.
Жами 63 киши корхона ҳудуди ва унга яқин жойлардан қутқарилиб, эвакуация қилинган.
Қидирув-қутқарув ишлари якунланган. Жабрланган киши шифохонада даволаняпти. Ҳодиса сабаблари аниқланяпти.
Аввалроқ Юньнань провинциясининг жануби-ғарбидаги Куньмин шаҳридаги кимё заводида содир бўлган ёнғин сабабли 1257 киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.