2-7 октябр кунлари Хитойнинг шимолидаги Шаньси провинциясида кучли сув тошқинлари юз берди, 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. 1,7 миллиондан ортиқ одам хавф остида. Дастлабки ҳисоб -китобларга кўра, 19,5 минг бино вайрон бўлган, 18,2 мингдан зиёд уй зарар кўрган. Тўғридан -тўғри иқтисодий харажатлар 5 миллиард юандан ошди.
Шаньси провинциясида кучли ёмғир туфайли 37 та дарё тошиб, автомобиль ва темир йўл алоқаларини ишдан чиқарди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов