Табиий офат оқибатида тоғли ҳудудда жойлашган Хубэй провинциясининг Суйсянь округидаги Люлин полселкаси зарар кўрди. Кун давомида 503 мм ёғингарчилик ёғди.
Хитой матбуоти хабарига кўра, кучли ёмғир Люлин поселкасида 21 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна тўрт киши бедарак йўқолган. Ҳодиса оқибатида Люлин поселкасининг 8000 нафар аҳолиси зарар кўрди, 2,7 минг бино шикастланган. Йўлларни сув босди, 63 кўприк ва 700 дан ортиқ электр устунлари шикастланди.
Ҳозирда транспорт, алоқа ва электр таъминоти тикланмаган.
Аввалроқ Хитой жануби -ғарбидаги Сичуань провинциясида кучли ёмғир ёғиши оқибатида 7000 дан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.