Хитой шарқидаги Шаньдун провинцияси Тайань шаҳрида ўрта мактаб яқинида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 10 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.
Воқеа сешанба куни эрталаб соат 7:00 да Тайъан шаҳридаги маҳаллий мактаблардан бири яқинида содир бўлган. Ўқувчиларни олиб кетаётган ижарага олинган автобус тўсатдан мактабга йўл четида кетаётган болаларни босиб кетди.
Оғир йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўндан ортиқ болалар ҳалок бўлди ёки жароҳат олди. Агентлик ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот бермаган. Воқеа сабабларига аниқлик киритилмаган.