PEKIN. Kazinform - Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Цицикар шаҳридаги ўрта мактаб спорт зали томининг қулаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна бир киши вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Цицикар ўрта мактаби спорт зали томининг қулаши 23 июль, якшанба куни содир бўлган. Ҳодиса вақтида бинода 19 киши бўлган, улардан тўрт нафари қочишга муваффақ бўлган, 15 киши вайроналар остида қолган.
Аниқлик киритилишича, вайроналар остида яна бир киши қолган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этяпти. Томнинг қулаши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Хэйлунцзян провинцияси маъмурияти воқеа юзасидан тўлиқ тергов ўтказишни буюрди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.