Пайшанба куни соат 08:00 ҳолатига кўра, Хитойнинг Хунань провинциясидаги Шимэнь округида тинмай ёққан кучли ёмғирлар сабаб 6 киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар берди.
Мазкур ҳудудда жорий йилдаги илк кучли ёмғир якшанба куни соат 07:00 да бошланган. Табиий офат оқибатида жами 23 та аҳоли пункти зарар кўрган. Бу ҳақда Шимэнь округига маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган Чандэ шаҳри фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш ва жабрланган аҳолининг кундалик эҳтиёжларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.