Аввал хабар қилинганидек, чоршанба куни Хитойнинг етакчи фармацевтика гуруҳларидан бири томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 вакцинасининг самарадорлиги 79,34 фоизни ташкил этди.
«Янги коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган касалликка қарши эмлашнинг самарадорлиги 79,34 фоизни ташкил этади», - дейилади компания баёнотида.
Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой Халқ Республикаси озиқ-овқат ва фармацевтика идораси давлат маъмуриятининг техник стандартларига мос келади.