Хитойнинг марказий қисмидаги Пиндиншань шаҳрида (Хэнань провинцияси) кўмир конида юз берган авария натижасида саккиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSS га таяниб.
Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, конда қолган 45 кишидан 8 нафари ҳалок бўлган, яна 8 нафари бедарак йўқолган. Бошқа барча одамлар қутқарилди.
Воқеа содир бўлган пайтда 425 нафар кончи ер остида бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда. Кон бошқармасининг масъул ходимлари полиция томонидан қўлга олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзади Синьхуа.
Фавқулодда ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан соат 14:55 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга шамоллатиш тизимининг ташқи қисмида газ ва кўмир чиқиши сабаб бўлган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы