Минтақада бир неча кун давомида ёмғир тўхтамади. Қишлоқлар, гектарлаб экин майдонлари сув остида қолди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жабрланган ҳудудларга ҳарбийлар ва полиция ходимлари юборилди.
Пекин-Коулун темир йўл кўприги остидаги тўғонни зудлик билан таъмирлашга мингдан ортиқ киши жалб этилди.
Юзага келган туйнук билан боғлиқ муаммо бартраф этилди. Ҳозирда поездлар муаммосиз ҳаракатланяпти.