Хитойда кескин совуқ туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

Фото: None
BEIJING. SINHUA – Кazinform – Хитой миллий метеорология агентлиги пайшанба куни мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида совуқ об-ҳаво ва кучли шамол туфайли «кўк» даражали огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Sinhuaга таяниб.

Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Марказий ва Шарқий Хитойда ҳаво ҳарорати пайшанба ва якшанба кунлари Цельсий бўйича 6-10 даражага пасаяди.

Синоптикларнинг маълум қилишича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 14 даражага тушиши мумкин.

Метеорологлар одамларни кўчага чиқишдан олдин иссиқ кийинишга, шунингдек, совуқ ва шамолдан ҳимояланиш чораларини кўришга, маҳаллий йўл ва полиция хизматларини эса йўлда сирпанчиққа шай туришга чақирди.

Хитойда ноқулай об-ҳаво шароитидан огоҳлантирувчи тўрт босқичли тизим жорий этилади. Тизимга кўра, энг юқори хавф даражаси қизил, кейин тўқ сариқ, сариқ ва кўк.


Сўнгги хабарлар