Ҳодиса 21 сентябрь куни эрталаб соат олтиларда содир бўлган. Фуцзянь провинциясидан келган балиқчи қайиғи Гуандун провинциясининг Шаньтоу шаҳридаги Наньао оролидан жануби-шарқда 11 денгиз милидаги рифга урилди. Қайиқда 14 киши бўлган.
Гуандун провинциясининг Денгиз қидириш ва қутқариш марказидан хабар олган Фуцзянь провинциясининг қутқарувчилари дарҳол қидирув-қутқарув ишларига қўшилишди.
Олти киши қутқарилган, яна тўрт киши бедарак йўқолган. Уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.