13 февраль куни Хитойнинг Хунан провинцияси Шаоян округидаги болалар майдончасида катта воқеа содир бўлди. «Юқори парвоз» деб номланган каруселнинг ўриндиқлари арқонлардан узилиб, ерга қулаб тушди. 16 киши жароҳат олди, улардан 3 киши оғир тан жароҳати олди.
Воқеадан кейин болалар майдончаси ёпилган. Ҳозир маҳаллий полиция сабабларини текширмоқда.