Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2 июл соат 20:00 дан бошлаб Гуандун провинцияси ғарбий қисмида ва Гуанси-Чжуан автоном тумани шарқий қисмида баъзи жойларда кўчки хавфи кучайган.
Маҳаллий ҳокимият органларига мониторингни кучайтириш, сув тошқинлари ва сел кўчкилари содир бўлганда эрта огоҳлантиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, маҳаллий аҳолини хавфсиз ҳудудга кўчиришга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда фавқулодда ҳолат 4 даража: кўк, сариқ, қизил сариқ ва энг юқори қизил даража билан белгиланган.