Бемор мамлакат шимоли-ғарбидаги Иньчуань шаҳрида истиқомат қилади. У яқинда Ички Мўғулистон автоном вилоятидан қайтиб келди. Ўтган ҳафтада эркак киши ҳушидан кетган, танаси қалтираб, соғлиғи ёмонлашган.
Эндиликда вилоятда эпидемиологик таҳдидга қарши чора-тадбирларнинг тўртинчи даражаси эълон қилинди.
Шуни таъкидлаш керакки, бубон вабоси юқумли касалликдир. Ўлим даражаси юқори. Кемирувчиларга бургалар орқали тарқалади. Аломатлар орасида иситма, тошма, лимфа тугунларининг шишиши мавжуд.
Фото: 24.kz