Хитой 2024 йил охиригача давом этадиган аёллар ва болаларнинг ўғирланиши ва савдосига қарши кураш бўйича умуммиллий махсус операцияни бошлади. Бу ҳақда Xinhua агентлиги Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди, деб ёзади Kazinform.
Вазирлик маълумотларига кўра, турли даражадаги мутасадди ташкилотлардан масъулиятни фаол ўз зиммасига олиши, тегишли чора-тадбирларни пухта ташкил этиши ва бошлаши, аёллар ва болаларни ўғирлиги ва савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий курашиш талаб этилади.
Янги ишларни тезкорлик билан текшириш ва ҳал қилиш, эски ортда қолган ишларни тугатиш, жиноий занжирларни узиш ва ўғирланган аёллар ва болаларни қутқариш учун ҳаракат қилиш керак.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.