Хитойда 5,2 магнитудали зилзила оқибатида уч киши жароҳатланди

BАОSHАN. XINHUA - Кazinform - Сешанба куни кечқурун Хитой жануби-ғарбидаги Юннан провинциясининг Баошан шаҳрида содир бўлган 5,2 магнитудали зилзила натижасида уч киши енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Kazinform Xinhua агентлигига таяниб хабар беради.

Фото: russian.news.cn

Уларнинг барчаси даволаниш учун шифохоналарга юборилган. Жароҳатлари ҳаёт учун хавф туғдирмайди.

Маҳаллий ҳокимият органлари 3-даражали фавқулодда вазиятларни бартараф этиш механизмини ишга туширди, воқеа жойида тегишли ишларни амалга ошириш учун зудлик билан тез ёрдам гуруҳларини зилзила юз берган ҳудудга юборди.