Пайшанба куни Хитой шимолидаги баъзи ҳудудларда, Хуанхэ ва Хуайхэ дарёлари оралиғидаги ҳудудларда, Янцзи дарёсидан жанубдаги ҳудудларда, Пекин-Уйғур ва Нинся-Хуэйск автоном раёнларида, Ички Мўғулистон АР ва Шэньси провинциясида ҳаво ҳарорати 35 даражадан ошди.
Прогнозларга кўра, Пекин, Хэбэй ва Хэнань провинцияларининг айрим ҳудудларида термометр кўрсаткичлари Целсий бўйича 40 даражадан юқори бўлган.
Марказ хабарига кўра, 6 июлдан 10 июлгача Хэбэй, Пекин, Тяньцзинь, Шаньдунь ва Хэнаньнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тўлқини қайд этилади.
Хитойда юқори ҳарорат ҳақида огоҳлантириш учун уч даражали огоҳлантириш тизими қабул қилинган. Хавфнинг энг юқори даражаси қизил рангда, кейин тўқ сариқ ва сариқ рангда кўрсатилган.