Ҳодиса 15 июл куни эрта тонгда Чжухай шаҳрида (жанубий Гуандун провинцияси), Шицзиншань тоғларидаги туннелда содир бўлган. Қурилиш пайтида туннелнинг бир қисми сув остида қолди. Натижада 14 киши ташқарига чиқа олмади. 13 кишининг жасади чоршанба куни кечқурун топилган.
2,5 мингга яқин фавқулодда вазиятлар ходимлари иштирокида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Маҳаллий ҳокимият органлари фавқулодда вазият сабаблари ва оқибатларини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқдалар.