Хитой янги сунъий йўлдошлар гуруҳини учирди

ASTANA. Kazinform — Хитой якшанба куни Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги «Дунфэн» тижорат учириш инновацион экспериментал зонасидан «Лицзянь-1 Y18» ракета ташувчисини космосга муваффақиятли учирди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Xinhuaга таяниб.

Фото: Синьхуа

Учиш мосламаси Пекин вақти билан соат 12:03 да кўтарилди ва тўққизта сунъий йўлдошни белгиланган орбиталарга жойлаштирди. Ушбу сунъий йўлдошлар гуруҳи асосан космик муҳитни мониторинг қилиш, офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда илмий тажрибалар учун мўлжалланган.

Миссия муваффақиятли деб эълон қилинди.

Ушбу учириш Хитой Фанлар академиясининг Механика институти томонидан асос солинган тижорат космик фирмаси CAS Space томонидан ишлаб чиқилган «Лицзянь» серияли ракета ташувчилари учун 17-миссия бўлди.

Бугунги кунга қадар «Лицзянь» серияли ракета ташувчилари битта космик кема ва 121 та сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли учирди, орбитадаги умумий фойдали юк массаси 21 тоннадан ошди.

Эслатиб ўтамиз, хитойлик олимлар Сомон йўлининг ташқи дискида тўлқинсимон тузилмаларни кашф этдилар.