Хитой ва Қозоғистон ўртасида янги туристик йўналиш очилади

Фото: Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform – “Сиань – Алмати” йўналиши бўйича биринчи туристик поезд 29 май куни Сиань шаҳридан йўлга чиқади. Ушбу ташаббус “Марказий Осиё-Хитой” II саммити доирасида ташкил этилган.

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, поезд 31 май куни Алмати шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.Меҳмонлар мамлакат жанубий пойтахтида 5 кун қолади. Делегация таркибига 250 дан ортиқ киши киради: давлат органлари, бизнес, фан, маданият, тиббиёт ва спорт вакиллари, шунингдек, сайёҳлар. Ушбу ташрифни Сиань шаҳри мерининг ўринбосари Сяо Си бошқармоқда.

Меҳмонлар учун махсус маданий ва ишбилармонлик дастури тайёрланган:

- расмий кутиб олиш маросими;

– “Шэньси-Алмати” ҳафталигининг очилиши;

– ярмаркалар, симпозиумлар ва бизнес учрашувлари;

– Алмати шаҳрининг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар.

Туристик поезднинг ортга қайтиши 5 июнга белгиланган.

Ушбу лойиҳа Хитой Халқ Республикаси Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат комиссияси, ҚР Туризм ва спорт вазирлиги, «Kazakh Tourism» миллий компанияси, «Қазақстан Темір Жолы» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Чегара хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Алмати шаҳар туризм бошқармаси ҳамда маҳаллий туроператорлар кўмагида амалга оширилмоқда.