Нашр маълумотларига кўра, бугунги кунда Вьетнам-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида навбатда турган юк машиналари сони 6200 га яқин. Чегарани кесиб ўтишдаги чекловлар Хитойнинг жорий йил охирида киритган коронавируснинг олдини олиш ва назорат қилиш чоралари билан боғлиқ.
Nikkei нашрининг ёзишича, Хитой томони Жануби-Шарқий Осиё давлатлари, жумладан, Вьетнам билан трансчегаравий савдога чекловлар жорий қилган. Чекловлар Хитойда яқин ойларда бщладиган йирик тадбирлар – қамарий тақвим, Янги йил ва Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинлари арафасида коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов