CCТV маълумотларига кўра, ёнғин 6 декабр куни маҳаллий вақт билан 01:36 да Шаньси провинцияси (Шимолий-шарқий Хитой) Шоуян уездидаги электр стацсияси яқинидаги турар-жой ҳудудида содир бўлган. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 04:20да ўчирилган.
Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи барқарор.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Муаллиф: Руслан Сулейменов