ASTANA. Kazinform - Хитойнинг “Шеньчжоу-22” космик аппарати сешанба куни Хитой шимоли-ғарбидаги Цзюцюань сунъий йўлдошини учириш марказидан коинотга учирилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Хитойнинг инсоний космик парвозлар дастури маъмурияти маълумотларига кўра, космик кемани учириш учун Long March-2 °F Y22 ракетасидан фойдаланилган.
Агентликнинг қўшимча қилишича, октябрь ойида Хитой космик станциясига етиб келган “Шеньчжоу-21” космик кемаси экипажи орбитада одатдагидек иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Шэньчжоу-20” кемасига космик чиқиндилар урилганидан кейин 5 ноябрга режалаштирилган экипажнинг қайтиши кўчирилган эди. 15 ноябрда барча уч нафар хитой тайконавти 204 кунлик миссияни якунлаб, эсон-омон Ерга қайтди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.