Дастурлар сонининг тез суръатларда кўпайиши миллий стратегия ва бозорнинг юқори талаби билан боғлиқ. Апрель ойида Таълим вазирлиги бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда кенг кўламли кадрлар тайёрлаш, инновацияларни ривожлантириш, инфратузилмани такомиллаштириш ва тўлиқ сунъий интеллект экотизимини шакллантиришга қаратилган комплекс ҳаракатлар режасини тасдиқлади.
Ҳужжатга мувофиқ, сунъий интеллект Хитойнинг барча университетларида мажбурий асосий фанга айланади. Бакалавриат мутахассисликларининг янгиланган миллий каталогига «Бизнес учун сунъий интеллект» каби 38 та янги дастур киритилган.
Университетлар нафақат янги кафедралар очмоқда, балки таълим жараёнларини ҳам сунъий интеллект йўналиши бўйича қайта ташкил этмоқда. Улар информатика, катта маълумотлар ва автоматлаштириш соҳаларидаги мавжуд дастурларни янги сунъий интеллект йўналишлари билан интеграция қилмоқда.
Мутахассислар узоқ муддатли истиқболда иқтидорли кадрларга бўлган талаб таклифдан юқори бўлишини прогноз қилмоқда. McKinsey & Company баҳолашича, Хитойда сунъий интеллект мутахассислари танқислиги 2030 йилга келиб 4 миллион нафарга етиши мумкин.