Иншоот Аньхой вилоятининг Хэфэй шаҳрида жойлашган Чуқур коинотни тадқиқ этиш илмий-технологик шаҳарчасининг биринчи босқичи ҳудудида барпо этилади. Лаборатория фаолиятининг бир қисмини Чуқур коинотни тадқиқ этиш лабораторияси (DSEL) амалга оширади.
Лабораторияда Марсдан келтириладиган намуналар ҳамда Ер биосферасининг хавфсизлигини таъминлайдиган икки томонлама ҳимоя тизими жорий этилади.
Унинг асосий вазифаларига намуналарни зарарсизлантириш, контейнерларни очиш, тупроқни қайта ишлаш ва биологик хавф-хатарларни баҳолаш киради.
DSEL ривожланиш стратегияси департаменти директори Ли Ханнинг айтишича, Хитой Ердаги микроорганизмларнинг Марсга тарқалишининг олдини олиш ҳамда Ерни эҳтимолий сайёрадан ташқари ҳаёт шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида Коинот тадқиқотлари бўйича қўмитанинг сайёравий ҳимоя қоидаларига амал қилади.
«Тяньвэнь-3» миссияси доирасида коинот аппаратини учириш тахминан 2028 йилга режалаштирилган. Марс тупроғи намуналарини йиғиш ва уларни Ерга етказиш эса 2031 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.