PEKIN. Kazinform – Хитой мамлакатга киришдан олдин коронавирус учун дастлабки тест ўтказиш заруриятини бекор қилади. Бу ҳақда навбатдаги брифингда Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«30 августдан бошлаб Хитойга келган одамлар мамлакатга киришдан олдин COVID-19 антиген тестини топширишлари шарт эмас», – деди хитойлик дипломат.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 8 январдан бошлаб Хитой ҳукумати мамлакатга келаётган шахслар учун COVID-19 учун мажбурий карантинни бекор қилган эди. ХХР ҳудудига кириш учун фақат жўнашдан 48 соат олдин ўтказилган коронавирус учун салбий тест талаб қилинган.
2023 йил январда Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси COVID-19 ни юқумли касалликларнинг «А» рўйхатидан чиқариб ташлади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы