BEIJING. Кazinform - Шарқий ва Жанубий Хитойнинг қирғоқбўйи ҳудудларида максимал «қизил даража» бўйича огоҳлантириш эълон қилинди. Бу жума куни улар кучли «Доксури» тайфуни домида бўлишлари билан боғлиқ. Бу ҳақда Хитой марказий метеорология хизмати хабарида айтилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Метеорологик прогнозларга кўра, «Доксури» тайфуни материк Хитойга чуқур кириб боради ва шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланиб, Фуцзянь, Гуандун, Чжэцзян, Аньхой, Цзянси ва бошқа провинцияларга таъсир қилади.
27 июль куни эрталаб соат 6:00 ҳолатига кўра, тайфун Тайван оролининг энг жанубий чеккасидан тахминан 220 километр узоқликда бўлган ва шимоли-ғарбга 10-15 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда. Тайфун жума куни эрталаб Фуцзянь ва Гуандун провинцияларининг қирғоқбўйи ҳудудларига етиб келиши кутилмоқда. Метеорологларнинг фикрича, тайфуннинг интенсивлиги материк Хитойга яқинлашганда кучаяди, шу вақтгача унинг марказий қисмида шамол тезлиги 52 м/с га етади, бу эса уни супер тайфун сифатида баҳолаш имконини пайдо қилади.
Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4000 дан ортиқ одам ва техникани сафарбар қилди, улар юқори шай ҳолатга келтирилди.
Ҳокимият аҳолини сув тошқинлари ва кўчкилар хавфидан огоҳлантирди.
Аввал хабар қилинганидек, Филиппинга «Доксури» тайфуни етиб келди.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.