«Учрашув давомида Хитой томони Қозоғистонда жойлашган Хитойдан импорт қилинадиган контейнерларни жўнатишни тезлаштириш ниятини тасдиқлади. Жорий йилнинг октабр ойи охиригача юкнинг ярмини жўнатиш режалаштирилган. Шу билан бирга, 22 октабрдан Хитой юк поездлари сонини кунига 6 тадан 8 тагача оширади, қўшни давлатга асосан металл рудалари, рангли металлар ва кокс жўнатилади», - дейилади компания хабарида.
19:15, 28 Октябр 2021
Хитой Қозоғистондан келадиган поездлар сонини кўпайтириш ниятида
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон-Хитой чегарасидаги вазият бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда «Қозоғистон темир йўли» МК» AЖ, «Хитой темир йўли», «Урумчи темир йўли» МЧЖ ва Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли»га таяниб.