Синов дастури 3 йил давом этади. Унинг асосий мақсади экипажлар учун соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва космик тиббиётда илмий тадқиқотларни чуқурлаштиришдир.
Тиббий юкларни олиб юрадиган ракета-ташувчи Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Цзюцюань сунъий йўлдош учириш марказидан учирилди. Лойиҳа Шэньчжэнь илғор технологиялар университети томонидан Хитой Фанлар академиясининг микросунъий йўлдош инновациялари академияси билан ҳамкорликда бошқарилади.
Ушбу ташаббус микрогравитация, юқори нурланиш соҳасида самарали ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган.
Университет ходими Чжу Дицзянь космик тадқиқотларда глобал рақобат кучайиб бораётган бир пайтда, экипаж аъзоларининг соғлиғи миллий тадқиқотлар учун устувор вазифага айланганини таъкидлади.
Университетнинг Клиник тиббиёт коллежи раҳбари Сюй Чжиминнинг сўзларига кўра, лойиҳа нафақат профессионал космонавтлар, балки келажакда тижорат космик парвозлари иштирокчилари учун ҳам фойдали бўлади.
Орбитал тиббий ёрдам тизимини жойлаштириш тасдиқланган миллий дастур доирасида муҳим омилга айланиб бормоқда. Хитой 2030 йилга бориб Ойга экипаж қўндиришни режалаштирмоқда ва хусусий космик туризмни фаол ривожлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг экспериментал сунъий йўлдошлар туркуми Ойни кенг қамровли тадқиқ қилиш учун йўл очади.