«Ҳозирнинг ўзида ажратилган пулларнинг 28,48 млрд юани (4,08 млрд АҚШ доллари) сарфланиб бўлган», - дея маълум қилди ХХР молия вазири Уй Уэйпинг.
Вазирнинг айтишича, маблағларнинг тўртдан бир қисми мамлакат марказий бюджетидан ажратилган.
Уй Уэйпинг ажратилган маблағлар коронавирусга қарши кураш ишларига субсидия сифатида ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ўта керакли товарлар ва озиқ-овқат фондини тўлдириш учун сарфланишини маълум қилди.
«Маблағ барча ҳудудлардан келмоқда. Марказий ҳукумат вирус тарқалишига йўл қўймаслик учун барча чора-тадбирларни кўрмоқда», - дейди Уй Уэйпинг.
Муаллиф: Аян Бекенўғли