Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Сағинбек Абдумуталип Хитой Халқ Республикасининг Миграция ишлари бўйича давлат бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
“Қирғизистон фуқароларининг Хитойга 10 кунгача визасиз кириши учун ягона шарт бор: улар қайтиш йўли учинчи давлат орқали Қирғизистонга ўтишини тасдиқловчи авиачиптага эга бўлишлари керак”, — деб тушунтирди Сағинбек Абдумуталип.
Бундан ташқари, Қирғизистон фуқароларига Хайнань оролига 30 кунгача визасиз киришга рухсат берилди.
Қайд этилишича, Хитой Қирғизистон фуқаролари учун 10 кунлик визасиз режимни бир томонлама тартибда жорий қиляпти. Хитой фуқаролари Қирғизистонга киришда эса, аввалгидек, виза олишлари талаб этилади.